Наманган вилояти маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг Январ ойи иш хақиси тўлиқ ўтказиб берилди

Жорий йилнинг февраль ойида Наманган вилояти маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг 2020 йил январ ойи 2-ярми иш хақиси 71,0 млрд.сўмни ҳамда ягона ижтимоий тўлов харажатлари 23,9 млрд.сўмни ташкил этди.

2020 йил 03-07 февраль кунлари ҳолатига жами молиялаштириш манбаси 203.2 млрд.сўм шундан маҳаллий бюджет ҳисоб рақамидаги қолдиқ 165.2 млрд.сўмни ташкил қилмоқда 03-06 феврал кунлари хақиқатда тушум 38.7 млрд.сўмни ташкил этди.

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг январ ойи 2-ярми иш ҳақиси харажатлари ва ягона ижтимоий тўлов харажатлари 2020 йил 07 февраль кунга тўлиқ молиялаштирилиши таъминланганлигини маълум қиламиз.