Давлат харидлари сохасида "milliydokon.uzex.uz"сайти ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрда "Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4544-сонли қарорига кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча сахифасидан фойдаланган холда давлат харидларини худудлар кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга ошириш имкониятлари яратилиши белгилаб берилди.

Шунга кўра, бугунги кунга келиб давлат харидлари махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини ўз худуди доирасидаги ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ўртасида амалга оширили бўйича "milliydokon.uzex.uz" қўшимча сахифаси яратилди.