Давлат бюджетининг ғазна ижросини амалга ошириш

Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини ушбу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. Бунда Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ҳамда унинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари томонидан тегишли маҳаллий бюджетлар ғазна ижроси, шунингдек Наманган вилояти ҳудудида жойлашган республика бюджетидан маблағ олувчиларга хизмат кўрсатиш таъминланади.