Асосий функция ва принциплар

Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси давлат бошқарув органи сифатида маҳаллий бюджетнинг ғазна ижросини амалга ошириш Республика бюджетида турувчи бюджетдан маблағ олувчиларга хизмат кўрсатишни, бюджетнинг ғазна ижроси жараёнида дастлабки ва жорий назоратни амалга оширишни, ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа функтсияларни амалга оширувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат.