Ғазначилик фаолиятининг умумий тавсифи

Ғазначиликнинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган фаолиятига тўғридан-тўғри боғлиқдир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий аппарати тузилмасига бундай йирик бошқармалардан бири Амалиёт бошқармаси, Методология, молиявий ресурслар ва ҳисобларни бошқариш бошқармаси ва Давлат бюджетининг ғазна ижроси таҳлили ва назорати бошқармаси сингари бошқармалар киради. Ўз навбатида ушбу бошқармалар таркибига бир қанча бўлимлар киради.

Ўз навбатида ушбу бошқармалар таркибига бир қанча бўлимлар киради.

а) Амалиёт бошқармаси таркибига қуйидагилар киради:

• юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш ва нархнаваларни мониторинг олиб бориш бўлими;

• молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими;

• мудофаа идоралари ташкилотларининг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларини амалга ошириш бўлими;

• ҳуқуқ-тартибот ташкилотларининг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларини амалга ошириш бўлими;

• Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш бўлими;

• Ҳисоб - касса амалиётлар бўлими;

• Ўзбекистон Республикасига кириб келадиган барча турдаги гуманитар ёрдам ва техник кўмак воситаларнинг ҳисоби бўлими.

б) Методология, молиявий ресурслар ва ҳисобларни бошқариш бошқармаси таркибида қуйидагилар мавжуд:

• бюджетнинг ғазна ижроси методологияси бўлими;

• молиявий ресурсларни бошқариш бўлими;

• ички ва ташқи қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар бўлими;

• давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги ахборот-таҳлил бўлими.

в) Давлат бюджетининг ғазна ижросини жамланма таҳлил қилиш ва назорат қилиш бошқармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

• Давлат бюджетининг ғазна ижросини жамланма таҳлил қилиш бўлими;

• Ғазначилик оператсияларини назорат қилиш бўлими;

• Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бўлими.